Линклар

logo-print

Ўзбекистон пойтахтида телефон зарядлаш имконияти бўлган бекат пайдо бўлди


Тошкентдаги “Ойбек” метроси олдида телефонни зарядлаш қурилмалари билан жиҳозланган автобус бекати пайдо бўлди.

Nuz.uz нашрининг хабар қилишича, эндиликда бу бекатда автобус ёки йўналишли такси кутаётган йўловчилар, агар зарядловчи қурилма бўш бўлса, фурсатни бой бермай, телефонини заряд қилиб олиши мумкин.

Ғайриоддий бекат сурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиши билан фойдаланувчилардан турли-туман шарҳлар ёғила бошлаган. Айримлар бекат бу шаклда узоққа бормаслигини айтсалар, бошқалар пойтахтда бунақа бекатлар кўпайишига умид билдирганлар.

XS
SM
MD
LG