Линклар

logo-print

Тошкентда яна икки трамвай йўналиши ёпилади


Тошкентда трамвай йўлларини бузиш ишлари бир неча йилдан бери олиб борилмоқда.

Тошкентда трамвай йўлларини бузиш ишлари бир неча йилдан бери олиб борилмоқда.

20 апрелдан Ўзбекистон пойтахтида “Тошкент” вокзали – Чилонзор-26 мавзеи йўналиши бўйича қатнайдиган 9-трамвай ва “Тошкент” вокзали – Қўйлиқ маркази йўналиши бўйича қатнайдиган 13-трамвай ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда uz24.uz сайти “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Мазкур трамвайлар ўрнига бу йўналиш бўйлаб апрель ойи бошидан Т9 ва Т13 автобуслари қатнай бошлаган.

Ўтган ҳафта бошида 12- ва 26-трамвай йўналишлари ёпилганди.

Пойтахтда барча трамвай йўналишлари ёпилиши ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов март ойи бошида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилганди.

Трамвайлардан воз кечилишига бу транспорт турининг самарасизлиги сабаб ўлароқ келтирилган.

XS
SM
MD
LG