Линклар

Эквадор: Зилзилада нобуд бўлганлар сони 350 кишига етди


Эквадор расмийлари қулаган бинолар остида кўплаб одам кўмилиб қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Эквадор расмийлари қулаган бинолар остида кўплаб одам кўмилиб қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Эквадор расмийлари 16 апрель куни содир бўлган зилзилада нобуд бўлганлар сони камида 350 кишига етгани ҳақида маълум қилдилар.

Расмийлар нобуд бўлганлар сони бундан буён ҳам ортиши мумкинлигидан ташвишдалар, чунки, уларнинг тахминича, қулаган бинолар остида ҳам кўплаб одам кўмилиб қолган бўлиши мумкин.

Кеча қидирув ишларида кўмаклашиш учун Эквадорга Швейцария, Испания ва Лотин Америкасидаги қатор мамлакатлардан қутқарувчилар келган.

Эпимаркази пойтахт Китодан 150 километр нарида бўлган ва кучланиши қарийб 8 баллга етган зилзила туфайли минглаб одам жароҳатлангани, бу ерда электр ва уяли алоқа узилгани айтилмоқда.

Эквадор расмийлари шанба кунги зилзила 1979 йилдан буён содир бўлган ер силкинишларининг энг ёмони эканини айтмоқдалар. 37 йил муқаддам рўй берган зилзилада бу мамлакатда 600 киши нобуд бўлган, 20 минг киши тан жароҳати олганди.

XS
SM
MD
LG