Линклар

logo-print

Қирғизистонда экстремизм учун қамалганлар бошқа маҳбуслардан ажратилади


Қирғизистонда экстремизм ва террорчиликка оид жиноятларни содир этганлик учун судланганлар бошқа маҳбуслардан алоҳида сақланадиган бўлди. Бунга оид Қирғизистон Жиноят-ижроия кодексига киритилган тузатишларни президент Атамбаев куни кеча имзолаган.

Парламент томонидан шу йил 16 мартида қабул қилинган қонун расмий матбуотда эълон қилинганидан 10 кун ўтгач кучга киради.

“Қонундан мақсад қамоқхоналарда экстремистик тарғибот ва ташвиқот имкониятини камайтириш учун экстремистик ва террорчиликка оид жиноятлар учун судланган шахсларнинг бошқа тоифадаги маҳбуслардан иҳота қилинишини таъминлашдир”, дея маълум қилади Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

Расмий маълумотларга кўра, шу кунда 500 га яқин қирғизистонлик Ироқ ва Сурияда террорчилар сафида жанг қилмоқда. Уларнинг 122 нафари аёллардир.

XS
SM
MD
LG