Линклар

logo-print

Украинада айирмачилар билан бирга жанг қилганликда айбланган икки россиялик қамалди


Александр Александров ва Евгений Ерофеев Киев судида.

Александр Александров ва Евгений Ерофеев Киев судида.

Киев суди мамлакат шарқида айирмачилар билан бирга жанг қилганликда айбланган россиялик икки фуқарони 14 йилданга озодликда маҳрум қилди.

18 апрель куни суд Россия фуқаролари бўлган Александр Александров ва Евгений Ерофеевни Украина шарқида террор хуружлари ва тажовузкор ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда айбдор, деб топди ва улар устидан ҳукм ўқиди.

Судланган россияликлар айбларини бўйинларига олмадилар ва 2015 йил майида Луганск вилоятида қўлга олинган пайтда россиялик ҳарбий эканларини эътироф этган аввалги видеобаёнотларидан бош тортдилар. Улар мазкур эътироф куч ишлатилган ҳолда олинганини иддао қилдилар.

Москва Ерофеев ва Александров асирга олинган пайтда давлат хизматида бўлмаганини таъкидлаб келади. Россия Украина шарқида ҳукумат қўшинлари билан жанг қилаётган айирмачиларни дастаклаш учун уларга қурол-аслаҳа етказиб бераётганлик, уларни ўқитаётганлик ва ҳарбий мутахассислар йўллаётганликка оид айбловларни рад қилиб келади.

Аввалроқ Киев расмийлари Ерофеев ва Александров Россия қамоғида ўтирган украиналик учувчи Надежда Савченкога алмаштирилиши мумкинлиги ҳақида бир неча марта баёнот берганлар.

XS
SM
MD
LG