Линклар

Ўзбекистонлик уруш фахрийларига 800 минг сўмдан тарқатилади


Ўзбекистонлик уруш фахрийлари (2015 йил 9 майида олинган сурат).

Ўзбекистонлик уруш фахрийлари (2015 йил 9 майида олинган сурат).

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 800 минг сўмдан пул мукофотиберилади. Ўзбекистон президентининг 18 апрель куни имзолаган фармонида пул мукофоти 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига тарқатилиши айтилган.

Фахрийларга мукофотни давлат бюджети ҳисобидан бериш кўзда тутилган.

“Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласин”, дейилади президент фармонида.

Маълумотларга кўра, шу кунда Ўзбекистонда 3109 нафар уруш қатнашчиси ва 69 минг 994 нафар меҳнат жабҳаси фахрийси истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG