Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:51

Германиядаги ПЕГИДА ҳаракати етакчиси беш йилга қамалиши мумкин


Германияда “муҳожирлар ва исломлашув”га қарши чиқишлари билан танилган ПЕГИДА ҳаракати асосчиси 19 апрель куни Дрезден шаҳри маҳкамасида ҳозир бўлди.

Лутц Бахман ижтимоий тармоқдаги бир қатор чиқишлари орқали инсон қадр-қимматини камситиш ва жамоат тартибини бузишда айбланмоқда.

43 ёшли Бахман айбли деб топилса беш йилгача бўлган муддатга қамалиши мумкин.

ПЕГИДА фаоллари, ўз таъбирларида, Германия жамиятида исломнинг кучайишига қарши курашади. Ўтган ойларда ҳаракат аъзоларининг сони кўпайгани айтилади.

XS
SM
MD
LG