Линклар

Истанбулда Туркистон халқлари Чор Россияси томонидан қирғин қилингани хотирланди


Истанбулда Туркистон халқларининг Чор Россиясига қарши қонли исёнининг 100 йиллигига бағишланган анжуман ташкилотчилари баёнот билан чиқди.

Унда жумладан шундай дейилади:

“Туркистон халқи 19 асрнинг илк йилларидан бошлаб Русиянинг мустамлакачилик сиёсатига бўйинсунмаслигини доимо намоён қилиб келди. Бундай миллий озодлик ҳаракатининг энг катта ва кенг тарқалган шакли 1916 йилда Туркистонда содир бўлган қўзғолон эди. Русларга қарши бу кураш саҳналарининг барчаси Исломий характерга эга эди. Рус подшосининг ҳарбий хизматга ва мардикорликка олиш қарорига қарши Туркистонлик мусулмонлар ҳаётларини қурбон этиш билан бу қўзғолонга қўл урган эдилар”.

Баёнотда келитиришича, бундан кейин ташкил қилинадиган навбатдаги Туркистон Қурултойининг асосий мавзуси сифатида 1938 йилда Совет Россияси (Сталин режими) тарафидан Туркистонда зиёлаларнинг қатл қилиниши ёхуд "Совет даврида зиёлиларнинг қирғини ва Туркистоннинг муаммолари” мавзусига бағишланади.

XS
SM
MD
LG