Линклар

logo-print

Сочида ўзбекистонлик 79 ёшли нафақахўрни чопиб ўлдирганликда айбланмоқда


Россиянинг Сочи шаҳрида 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси ичкилик таъсирида 79 ёшли нафақахўрни болта билан чопиб ўлдирган.

Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, воқеа ўтган йилнинг декабрь ойида Сочининг Алтмец маҳалласида рўй берган. Ўзбекистонлик муҳожир нафақахўрдан қарз сўраган, рад жавоби олгач болтани кўтариб унга ҳужум қилган.

Ўзбекистонликнинг жинояти шу билан чекланмаган. У чолнинг уйидаги қиммат буюмлари ва компьютерларини ўғирлаганликда ҳам айбланмоқда.

Ҳозирда мазкур қотиллик бўйича Россиянинг Краснодар ўлкаси прокуратураси иш олиб бормоқда.

Ўзбекистонлик айбли деб топилса бир умрга қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG