Линклар

logo-print

Украина президенти Савченкони озод этиш бўйича Москва билан келишилганини билдирди


Украина президенти Петро Порошенко украиналик ҳарбий учувчи Надежда Савченкони Россия қамоғидан озод этиш йўллари ҳақда Киев ва Москва келишганини билдирди.

Жаноб Порошенко бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган телефон мулоқоти ортидан таъкидлади.

- Мен учун украиналикни Россия қамоғидан қутқариш принципаил масаладир, - деди Порошенко.

Савченко Россия маҳкамаси тарафидан икки журналист ўлимида айбланиб, 22 йилга қамалган.

Айни пайтда Киевдаги маҳкама мамлакат шарқида айирмачилар билан бирга жанг қилганликда айбланган россиялик икки фуқарони 14 йилданга озодликда маҳрум қилди.

18 апрель куни суд Россия фуқаролари бўлган Александр Александров ва Евгений Ерофеевни Украина шарқида террор хуружлари ва тажовузкор ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда айбдор, деб топди ва улар устидан ҳукм ўқиди.

Россия матбуотида Москва ва Киев икки рус ҳарбийсини украиналик учувчига алмаштириш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Лекин, Кремлдагилар бу борада изоҳ беришмаяпти.

XS
SM
MD
LG