Линклар

Ўзбекистонлик таэквандочи Дмитрий Шокин Филиппиннинг Манила шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди.

19 апрель куни хабар берилишича, Шокин 87 кило вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиш учун мусобақа финалида фақат бир марта жангга чиқди. Дмитрий Шокиннинг халқаро рейтинг кўрсаткичлари жуда баланд бўлгани учун у финалгача бўлган беллашувлардан озод этилди.

Финалда Шокин Роберт Кристоферни 7:3 ҳисобида енгиб, Осиё чемпиони бўлди.

Дмитрий Шокин 2015 йилда Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилган таэквандо бўйича жаҳон чемпионатида Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Шокин Ўзбекистон тарихида таэквандо бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи ўзбек спортчиси бўлди.

XS
SM
MD
LG