Линклар

logo-print

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Теҳронга парвозларни йўлга қўйди


Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли самолёт.

Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли самолёт.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати Korean Air билан ҳамкорликда Эрон пойтахти Теҳронга юк ташувчи парвозларни йўлга қўяди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари” нинг билдиришича, биринчи парвоз Теҳронга 29 апрель куни бўлиб ўтади. Парвозлар ҳафтасига икки марта - душанба ва жума кунлари Ўзбекистонга қарашли Boeing-767-300BCF самолётларида амалга оширилади.

Хабарда айтилишича, Теҳронга парвозлар “Навоий” халқаро аэропорти базасида йўлга қўйилади. Айни пайтда мазкур аэропортдан Франкфурт, Вена, Милан,Сарагосу, Тель-Авив, Дели, дубай, Мумбай ва Сеулга юк ташилади.

XS
SM
MD
LG