Линклар

logo-print

"Лукойл" Қандим газни қайта ишлаш комплекси қурилишини бошлади


"Лукойл" Ўзбекистонда Қандим-Шоди-Қўнғирот газ конларини ўзлаштириш лойиҳаларида иштирок этади.

"Лукойл" Ўзбекистонда Қандим-Шоди-Қўнғирот газ конларини ўзлаштириш лойиҳаларида иштирок этади.

Россиянинг “Лукойл” нефть ширкати Ўзбекистонда Қандим газни қайта ишлаш комплекси қурилишини бошлади.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг 19 апрель куни хабар беришича, мазкур комплекс йилига 8 миллиард 100 миллион кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

Комплекс тамал тошини қўйиш тантанасида бош вазир Шавкат Мирзиёев, “Лукойл” президенти Вагит Алекперов ва маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирок этган.

2015 йилнинг февралида “Лукойл” ва Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering консорциуми Қандим газни қайта ишлаш комплексини қуриш ва ишлаб чиқариш ускуналари билан таъминлаш бўйича 2 миллард 662 миллион долларлик шартномани имзолаган эди.

Қандим комплекси 2018 йилда ишга туширилиши режаланмоқда. Мазкур лойиҳага ётқизиладиган дастлабки сармоя миқдори 3 миллиард 300 миллион долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG