Линклар

Савченко Порошенко билан суҳбатдан сўнг очликни тўхтатди


Надежда Савченко суд жараёнида.

Надежда Савченко суд жараёнида.

Украина президенти Петро Порошенко билан телефон орқали қилинган суҳбатдан сўнг Надежда Савченко очликни тўхтатди. Бу ҳақда учувчининг адвокати Илья Новиков ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.

Сешанба куни Порошенко президент Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашгани ва Надежда Савченкони “озод қилиш алгоритми юзасидан муросага келингани”ни билдирган эди. Кремль расмийлари ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Аввалроқ Киев суди “Украинага қарши урушда қатнашганликда ва террорчиликда айбдор”, деб топилган россиялик Евгений Ерофеев ҳамда Александр Александровни 14 йилга озодликдан маҳрум этган эди. Россия ва Украина расмийлари Киевда суд ҳукми ўқилиши Савченкони озод қилиш жараёни бошланишини англатишини билдирган эдилар.

22 март куни Россия суди учувчи Надежда Савченкони Украина шарқидаги урушни ёритаётган икки нафар рус журналисти ўлимида айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этган. 5 апрелда суд ҳукми кучга кирган, 6 апрелдан эса Надежда Савченко очлик эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG