Линклар

АҚШ президенти Барак Обама олти кунлик хорижий сафарини бошлади. Сафар доирасида Обама Саудия Арабистони, Британия ва Германияга боради.

Обама билан бирга сафарга чиққан журналистларнинг билдиришларича, Саудия Арабистонига учиб кетаётиб, АҚШ президенти Германиядаги Рамшатайн Америка ҳарбий базасида қисқа муддат тўхтаб ўтади.

Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама президентнинг Британия пойтахти Лондонга қиладиган сафарида бирга бўлади.

XS
SM
MD
LG