Линклар

Кобулда Толибон ҳужумидан камида 28 киши ҳалок бўлди


Кобулдаги портлашда яраланган болакай.

Кобулдаги портлашда яраланган болакай.

Афғонистон пойтахти Кобулда Толибон хавфсизлик хизмати биносига ҳужум қилгани оқибатида камида 28 одам ҳалок бўлди, 300дан ортиқ одам яраланди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқийнинг билдиришича, 19 апрель куни Толибон жанггариси бўлган худкуш портловчи модда юкланган юк машинасини хавфсизлик биноси яқинидаги бекатда портлатиб юборган. Шундан сўнг толиблар ҳужумга ўтиб, хавфсизлик хизмати биносини эгаллашга ҳаракат қилган.

Ўлаганлар ва ярадорлар орасида ҳарбийлар билан бир қаторда фуқаролар ҳам бор. Мазкур ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди. Ҳалқаро ҳамжамият Толибон томонидан уюштирилган ҳужумни кескин қораламоқда.

XS
SM
MD
LG