Линклар

Самарқанд вилоятида 27 минг 787 нафар вояга етмаган боланинг моддий таъминоти алимент ҳисобига амалга оширилаётгани тўғрисида вилоят прокуратураси бўлим прокурори Шавкат Савурбоевнинг “Зарафшон” газетаси эълон қилган мақоласига таяниб, uz24.uz сайти хабар қилди.

Бу вилоятдаги жами вояга етмаганларнинг 2,1 фоизидир.

Айтилишича, ўтган йили алимент тўламаётган 8 680 кишига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Натижада 5 миллиард 49 миллион сўмлик алимент тўловлари ундирилган.

Қонун доирасидан четда иш юритгани учун 306 нафар қарздорга нисбатан Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суд орқали 342,6 миллион сўмлик алимент пуллари тўланиши таъминланган.

2016 йилнинг биринчи чорагида 94 та оиланинг ярашгани ва тушунтириш ишлари олиб бориш натижасида ижро ҳужжатлари 4 минг 529 тага камайгани, алимент ундирув самарадорлиги 43,7 фоизга ошгани тўғрисида ёзган Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим прокурори Шавкат Савурбоев.

XS
SM
MD
LG