Линклар

logo-print

ОТБ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун $170 млн. кредит бериши мумкин


Осиё тараққиёт банки 2016 йил охиригача Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш мақсадида кредит портфелини тақдим этиши мумкин.

Бу ҳақда хабар қилган uzdaily.uz сайтига кўра, ОТБ сайтида келтирилган маълумотларга кўра, берилажак кредит ҳажми 170 миллион АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилаяпти.

Ҳужжатга кўра, лойиҳа 2016 йил майи охиригича ишлаб чиқилади. ОТБ директорлар кенгаши уни 2016 йил ноябрида кўриб чиқади.

Кредит ажратиладиган бўлса, олинган маблағлар Ўзбекистон аграр секторидаги тузилмавий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, фермер хўжаликлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турини кўпайтиришга йўналтирилади.

XS
SM
MD
LG