Линклар

Бош прокуратура Халқ таълими вазирлигида коррупцияга қарши учрашув ўтказди


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Халқ таълими вазирлигида «Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид» тарғибот тадбирлари дастури доирасида халқ таълими соҳасидаги суиистеъмолчилик ҳолатлари ва коррупциянинг олдини олиш масаласига бағишланган учрашув ўтказилгани тўғрисида прокуратура расмий сайти хабар қилди.

Учрашувда Халқ таълими вазири, ўринбосарлари, вазирликнинг таркибий тармоқлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, олий ўқув юртлари ректорлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлимлари мудирлари иштирок этган.

“Тадбирда Бош прокуратура масъул ходимининг халқ таълими соҳасида қонунийлик ҳолати, соҳада коррупциянинг олдини олиш борасида 2015 йилда амалга оширилган чора-тадбирларнинг мониторинги таҳлили натижалари ҳақидаги маърузаси эшитилди ҳамда ушбу йўналишдаги тадбирларнинг сифатини янада ошириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди”, дейилади бош прокуратура хабарида, бироқ халқ таълими тизимидаги коррупция даражасига оид рақамлар ёки бошқа кўрсаткичлар келтирилмаган

XS
SM
MD
LG