Линклар

21-30 апрель кунлари ўтказиладиган қитъа чемпионатида 32 давлатдан келган 500 нафардан зиёд атлет 15 вазн тоифасида беллашади, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги расмий сайти.

Қитъа чемпионати баҳслари 24 апрель куни бошланади ва 30 апрелга қадар давом этади. 22 апрелда Осиё оғир атлетика федерациясининг ижроий қўмита йиғилиши, 23 апрелда эса, Осиё оғир атлетика федерациясининг Конгресси ўтказилади.

Айтилишича, Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади.

“Эркаклар терма жамоамиз "Рио-2016” ўйинларига йўлланмаларни (5 та) нақд қилиб қўйгани боис, ушбу қитъа чемпионатида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг лицензиялари учун аёллар терма жамоамиз кураш олиб боради”, дейилган Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги расмий сайтида.

XS
SM
MD
LG