Линклар

Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенеш депутатлари бугунги ялпи мажлисида ўзларига спикер сайлай олмади.

Бу ҳақда хабар қилган Азаттиқ радиосига кўра, яширин овоз бериш натижалари депутат Исаевга 51, депутат Торобаевга 51 овоз берилганини кўрсатган.

Овоз беришга Жўғўрқу Кенешнинг 120 депутатининг 119 нафари иштирок этган, 3 бюллетень яроқсиз, деб топилган. 14 депутат иккала номзодга ҳам қарши овоз берган.

Айтилишича, Жўғўрқу Кенеш спикери лавозимига бошқа номзодлар кўрсатилади ва яна сайлов ўтказилади.

Қирғизистон парламенти раиси Асилбек Жээнбеков апрелнинг биринчи ярмида акаси Сўўрўнбай Жээнбеков бош вазир лавозимини эгаллагани муносабати билан истеъфо берган эди.

XS
SM
MD
LG