Линклар

Афғонистон пойтахти Кобулда хавфсизлик хизмати биносига Толибон жанггарилари ҳужум қилгани оқибатида камида ҳалок бўлганлар сони 64 нафарга, яраланганлар 347 кишига етди,

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқийнинг билдиришича, 19 апрель куни Толибон жанггариси бўлган худкуш портловчи модда юкланган юк машинасини хавфсизлик биноси яқинидаги бекатда портлатиб юборган. Шундан сўнг толиблар ҳужумга ўтиб, хавфсизлик хизмати биносини эгаллашга ҳаракат қилган.

Ўлаганлар ва ярадорлар орасида ҳарбийлар билан бир қаторда фуқаролар ҳам бор. Мазкур ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди. Ҳалқаро ҳамжамият Толибон томонидан уюштирилган ҳужумни кескин қораламоқда.

XS
SM
MD
LG