Линклар

НАТО ва Россиянинг тўхтаб қолган мулоқотлари қайта тикланди


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг

Брюсселда НАТО ва Россия вакиллари ўртасида Украинага қарашли Қрим ярим оролининг Россия томонидан аннексия қилингани ортидан қарийб 2 йил олдин тўхтаб қолган мулоқотлар қайта тикланди.

Сўзлашувлар арафасида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТО-Россия кенгаши мажлиси ошкоралик ифодаси эканини, мақсад ҳаракатларни ўзаро олдиндан кўра билиш учун фикр алмашиш ва Украина билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш эканини билдирди.

Ўтган ҳафтада Россия ва НАТО ҳарбий кучлари ўртасида бир неча инцидент бўлиб ўтди. Россия ҳарбий учоқлари Болтиқ денгизида АҚШ ҳарбий кемаси узра бир неча бор ўта яқин масофада учиб ўтди. Бошқа бир ҳолатда халқаро ҳаво ҳудудида Россия самолёти АҚШ самолётини гўёки “қўлга олгани”ни намойиш қилди.

XS
SM
MD
LG