Линклар

Қисқа муддатли сафарлар учун таклиф қилинаётган визасиз борди-келди режимидан биометрик паспорти борлар фойдаланиши мумкин.

Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича идораси раҳбари Димитрис Аврамопулос чоршанба куни Украина фуқароларига Европа Иттифоқига кирадиган мамлакатларга муддати 90 кунгача бўлган сафарни визасиз амалга ошириш режими таклиф қилинаётгани тўғрисида баёнот берди.

Аврамопулосга кўра, шундай қилиб, Европа Иттифоқи бу соҳада Украина олдида ўз зиммасига олган мажбуриятни бажармоқда.

Визасиз қатнов қачондан бошланиши ҳозирча ноаниқ, янги қоидалар Европарламент депутатлари тасдиғидан ўтиши лозим.

Европа Иттифоқи таклифининг расмий матнини Украина раҳбариятига Иттифоқни кенгайтириш ва яхши қўшничилик сиёсати идораси Йоханнес Хан Киевда тақдим этиши хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG