Линклар

БМТ: Ўртаер денгизида 500 чоғли одам ўлган бўлиши мумкин


Ўртаер денгизида қочқинлар чиққан қайиқ чўкиб кетган жой, 2016 йил 20 апрели.

Ўртаер денгизида қочқинлар чиққан қайиқ чўкиб кетган жой, 2016 йил 20 апрели.

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича агентлиги ўтган ҳафта Ўртаер денгизидаги кема ҳалокатида 500 га яқин одам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Омон қолганларни 16 апрель куни савдо кемаси қутқарган. Қутқарилганлар Ливиядан контрабандачилар кемасига ўтирганларини айтганлар.

БМТ агентлигининг 20 апрелдаги баёнотида денгизга чиққандан кейин одам ташийдиган контрабандачилар бир неча соат мобайнида йўловчиларни катта кемаларга ўтказишга уринганлари айтилади. Ана шундай уринишларнинг бирида қайиқ ағдарилиб, чўкиб кетган.

37 эркак, 3 аёл ва уч ёшли болакай қутқарилган ва савдо кемасида Юнонистондаги Каламата шаҳрига етказилган. Қутқарилганларнинг 23 нафари сомалилик, 11 нафари ҳабашистонлик, олти нафари мисрлик ва яна бири суданлик фуқаролардир.

XS
SM
MD
LG