Линклар

Украина Савченкони топширишга оид ҳужжатларни сўраб Россияга талабнома йўллади


Россияда 22 йилга қамалган украин учувчиси Надя Савченко.

Россияда 22 йилга қамалган украин учувчиси Надя Савченко.

Россия Адлия вазирлиги 22 йилга қамалган украин учувчиси Надежда Савченкони Киевга топшириш масаласини ҳал қилиш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида Украинадан талабнома олган. Бу ҳақда Россия ахборот агентликлари Адлия вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Вазирлик вакилларига кўра, суд Украина шарқида россиялик икки журналистнинг ўлимига алоқадорликда айбланиб, 22 март куни узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган Савченконинг Киевга топшириш масаласини кўриб чиқади.

Бу айбловларни рад этган Савченко ўзининг Донбассда қўлга олиниб, Россияга ноқонуний равишда келтирилганини таъкидлаб келади.

19 апрель куни Украина президенти Петро Порошенко Киев ва Москва 2014 йил октябрида Олий Радага сиртдан сайланган ва миллий қаҳрамонга айланган Надежда Савченкони ватанига қайтаришнинг муҳтамал шартлари ҳақида ўзаро келишиб олганларини билдирганди.

XS
SM
MD
LG