Линклар

Ўзбек расмийлари ёшларни Интернетдаги салбий контентдан тавсиялар билан ҳимоя қилмоқчи


Ўзбекистонда ёшларни Интернетдаги таҳдидлардан огоҳлантирувчи қўлланма ишлаб чиқилди. Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази томонидан ишлаб чиқилган.

“Онлайн муҳитда ёшларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма” вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган бўлиб, унда болаларни Интернет тармоғидаги хавф-хатарлардан асраш ва уларнинг ахборот хавфсизлиги меъёрларига риоя қилишлари бўйича тавсиялар мавжуд”, дейилади Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази хабарномасида.

Ўзбекистонда аҳолини, хусусан, ёшларни Интернетдан эҳтиёт бўлиб фойдаланишга чақириқлар илк бор янграётгани йўқ.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ҳисоботларида Ўзбекистон қарийб ҳар йили "Интернет душманлари" бўлган мамлакатлар рўйхатида қайд этилади.

XS
SM
MD
LG