Линклар

Ўзбекистон пойтахтида 20 апрель куни аҳоли орасидаги ҳимояга муҳтож кишиларни ижтимоий жиҳатдан дастаклаш маркази очилди. Марказ Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Тўлақонли ҳаётга қайтиш” дастури доирасида очилган.

Икки йилдан кўпроқ давом этадиган лойиҳа, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан маълум қилишларича, жазо муассасаларидан озод бўлган, гиёҳвандликка ружу қўйган, ОИТВ ва сил касалига чалинган, Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1,5 минг чоғли эркак ва аёлни қамраб олади.

Лойиҳа Германиянинг Халқ университетлари уюшмаси (DVV International) томонидан амалга оширилади. Шунингдек, лойиҳада турли жамоатчилик ташкилотларидан 220 нафар вакил иштирок этади.

Марказнинг вазифаси узилган ижтимоий фойдали алоқаларни тиклаш, ҳимояга муҳтож кишиларни ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун барқарор асос шакллантириш экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG