Линклар

logo-print

НАТО бош котиби: Россия вакиллари билан очиқ ва жиддий музокара ўтказилди


Бош котиб Йенс Столтенберг НАТО-Россия музокараларидан сўнг журналистлар олдида чиқиш қилмоқда, Брюссель, 2016 йил 20 апрели.

Бош котиб Йенс Столтенберг НАТО-Россия музокараларидан сўнг журналистлар олдида чиқиш қилмоқда, Брюссель, 2016 йил 20 апрели.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг қарийб икки йилдан буён илк бор учрашган Россия ва НАТО вакиллари, ўртадаги келишмовчиликларга қарамай, очиқ ва жиддий музокаралар ўтказганини билдирди.

20 апрель куни Брюсселда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг чиқиш қилган Столтенбергга кўра, музокаралар НАТО Россиянинг Украина шарқидаги уруш юзасидан мулоҳазасига қарши яна бир бор тасдиқлаган.

- НАТОдаги иттифоқчиларнинг кўпи Россия буни фуқаролар уруши сифатида тақдим қилишга уринаётганидан рози эмас, - деган Столтенберг Украина шарқини айнан Россия беқарорлаштираётганини, айирмачиларга қурол-аслаҳа, маблағ, жиҳозлар билан кўмаклашаётганини урғулади.

НАТО вакиллари ўтган ҳафта рус учоқлари АҚШ ҳарбий кемасига хавфли даражада яқинлашгани билан боғлиқ ҳодисалар юзасидан ҳам ташвиш изҳор қилганлар.

НАТО 2014 йил мартида Қрим Россия томонидан аннексия қилинганидан бир ой ўтиб, Москва билан қарийб барча алоқаларни тўхтатиб қўйганди. Ўшандан бери Россия ва НАТО вакиллари 2014 йил июнида фақат бир марта учрашганлар.

XS
SM
MD
LG