Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:04

Эронда афғонистонлик қизалоқнинг ўлдириб кетилгани кескин қораланмоқда


 Қотилликни қоралаш мақсадида Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси олдида тўпланган кам сонли намойишчи полиция ходимлари томонидан тарқатиб юборилди.
Қотилликни қоралаш мақсадида Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси олдида тўпланган кам сонли намойишчи полиция ходимлари томонидан тарқатиб юборилди.

10 апрель куни Эроннинг Варамин шаҳрида афғонистонлик 6 яшар қизалоқ Саятош Қурайшийнинг қўшниси томонидан ўлдирилгани оддий эронликлар ва ҳукумат расмийлари томонидан қораланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, қизалоқ қотилликдан аввал зўрланган. Полиция ходимлари 17 ёшли ўсмир қотилликка иқрор бўгани, лекин Қурайшийга жинсий тажовуз қилганини рад этаётганини билдирди.

Ҳозирда қотиллик юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда ва жорий ҳафта тиббий экспертиза натижаларининг эълон қилиниши кутилмоқда.

Мазкур қотиллик эронлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг кўпчилиги томонидан кескин қораланмоқда. Қотилликни қоралаш мақсадида Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси олдида тўпланган кам сонли намойишчи полиция ходимлари томонидан тарқатиб юборилди.

Қизалоқнинг отаси Шер Оға Қурайший 16 йил аввал Афғонистондан Эронга меҳнат муҳожирлигига келган. Отанинг Эрон матбуотига айтишича¸ Саятош тушлик пайти уйлари яқинидаги дўкондан ширинлик сотиб олиш учун чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Қаттиқ хавотирга тушган ота-она туни билан қизалоқни излаб тополмагач¸ эрталаб полицияга хабар беришган. Орадан кўп вақт ўтмай қизалоқнинг жасади топилган.

Қизалоқнинг оила аъзолари қотилга ўлим жазоси берилишини сўрамоқда.

Эронликлар¸ қолаверса афғонистонлик муҳожирлар ўз оиласига ҳамдардлик билдираëтганини таъкидлаган Қурайший¸ айни пайтда Эрон матбуоти қотилликни ёритишга ошиқмаганини айтади.

“Агар қурбон эронлик, қотил эса афғонистонлик бўлганида, матбуот бепарво шу каби бўлган бўлармиди?”, дейди у.

Ҳозирда Facebook ижтимоий тармоғида афғонистонлик қизалоқ хотирасига бағишланган “Мен Саятошман” деб номланган саҳифа очилди ва бу саҳифага бир неча кун ичида 10 мингдан ошиқ одам қўшилди.

XS
SM
MD
LG