Линклар

Жорий йилнинг 29 апрелидан бошлаб Навоий халқаро аэропортидан Эрон пойтахти Теҳронга юк учқичлари парвози йўлга қўйилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Жанубий Кореянинг Korean Air ширкати билан ҳамкорликда бу йўналишда душанба ва жума кунлари доимий қатновни йўлга қўяди.

Теҳрон билан ҳаво орқали юк ташиш хизматини йўлга қўйиш 2008 йилда ташкил этилган Навоий эркин индустриал-иқтисодий ҳудуди потенциалини ошириш имкони сифатида талқин этилмоқда.

Асосан кореяликлар сармоясига барпо этилган Навоий халқаро аэропортини минтақавий транзит марказига айлантириш доирасида ҳозирда бу ердан Франкфурт, Вена, Милан, Сарагоса, Тель-Авив, Дубай, Деҳли, Мумбай ва Сеулга юк парвозлари амалга оширилмоқда.

Президент фармонига кўра¸ Навоий вилоятидаги эркин индустриал-иқтисодий ҳудуднинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG