Линклар

logo-print

Норвегия суди 77 одамни ўлдирган Андерс Брейвик ҳаққини ҳимоя қилди


Андерс Брейвик маҳкамада ўзининг неофашистлигини яна бир бор намоëн қилди.

Андерс Брейвик маҳкамада ўзининг неофашистлигини яна бир бор намоëн қилди.

Норвегия пойтахти Осло маҳкамаси оммавий қотиллик учун 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Андерс Брейвикнинг қамоқда сақланиши “ноинсоний” деган тўхтамга келди ва ҳукуматдан маҳкум шароитини яхшилашни талаб қилди.

Маҳкама қарорида таъкидланишича¸ "инсонга ноинсоний ва таҳқирловчи муносабатда бўлишни тақиқлаш демократик жамиятнинг энг асосий қадрияти ҳисобланади ва бундай тақиқ террорчи ва қотиллигидан қатъий назар¸ ҳаммага бирдек татбиқ этилади."

2012 йили 77 одамни отиб ўлдиргани учун Норвегия қонунчилигида белгиланган энг оғир жазо – 21 йиллик қамоққа ҳукм қилинган Брейвик ўзининг бир кишилик хонада сақланиши ва бошқа маҳбуслар билан алоқа қилиши тақиқланганини “ноинсоний муносабат” деб баҳолаб¸ судга шикоят қилган эди.

Осло туман суди ҳукми билан эндиликда ҳукумат Брейвикнинг бошқа маҳкумлар билан учрашиши¸ шунингдек¸ ўз ҳимоячиси билан шиша деворсиз гаплашишига изн бериши керак. Шунингдек¸ Брейвик шикоят аризасини кўриб чиқиш учун сарфланган 41 минг долларлик харажатни қоплаш ҳам ҳукумат зиммасига юкланди.

Норвегия қамоқхонаси дунëдаги энг люкс қамоқ ҳисобланади ва тутқунларнинг яшаш шароити Европанинг уч юлдузлик меҳмонхоналари шароитидан қолишмайди.

Осло туман маҳкамаси қарори Брейвик қурбонларининг яқинлари томонидан эътироз билан қарши олинди.

XS
SM
MD
LG