Линклар

logo-print

Британия қироличаси Елизавета 90 йиллик юбилейини нишонламоқда


Қиролича юбилейи муносабати билан чиқарилган маркалар.

Қиролича юбилейи муносабати билан чиқарилган маркалар.

Бугун Британия тарихида тахтда энг узоқ ўтирган монарх - қиролича Елизавета 90 ëшга тўлди ва бутун мамлакат бўйлаб қиролича туғилган кунига бағишланган тантана ва маросимлар ўтказилмоқда.

Қиролича ўз туғилган кунини Британия қироллик оиласининг энг қадимий Виндзор қасрида ўз яқинлари билан нишонлайди.

Айни пайтда¸ қиролича юбилейи муносабати билан боғлиқ тадбирлар бир ҳафта олдин бошланди. Тадбир доирасида жамоат жойлари¸ хусусан¸ барлар одатдагидан кўра кечроқ ëпилади¸ тантанали тадбирлар бир ҳафтадан кўпроққа чўзилади.

1952 йили ўз отаси ўлимидан сўнг тахтга чиққан Елизавета тўрт фарзанднинг онаси¸ айни пайтда¸ ўндан ошиқ невара ва эвараларнинг бувисидир.

Дунëнинг энг машҳур қироличаси саналадиган қироличанинг давлат ғазнасидан ажратиладиган маоши йилига 22 миллион долларни ташкил этади.

Қироллик оиласига тегишли ўнлаб саройлар ва қимматбаҳо тақинчоқлар нархи ўнлаб миллиард долларга тенг¸ айни пайтда қироличанинг шахсий бойлиги ярим миллиард долларга яқин.

XS
SM
MD
LG