Линклар

АҚШ президенти Барак Обама бугун Саудия Арабистони пойтахти Риëдда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо олти давлат раҳбарлари билан учрашди.

Форз кўрфази ҳамкорлик кенгашига Баҳрейн¸ Қувайт¸ Қатар¸ Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб амирликлари аъзо.

Оқ уйга кўра¸ Саудия қироли Салмон билан музокаралар ортидан ўтказилган бугунги учрашувда асосан хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.

Хусусан¸ учрашувнинг бир қисмида асосан Ал-Қоида ва Исломий давлат каби террор ташкилотларига кураш масаласи¸ бошқа бир қисмида Форс кўрфазининг бадавлат қироллик ва амирликлари томонидан минтақавий хавфсизликка таҳдид деб кўрилаëтган Эрон билан муносабатлар муҳокама қилинган.

Оқ уй баëнотига кўра¸ Обама Форз кўрфазининг бадавлат сунний давлатларини шиалар бошқарувидаги Эрон билан минтақада тинч-тотув яшашга даъват қилган.

XS
SM
MD
LG