Линклар

logo-print

Порошенко 2014 йилдан кейинги Россия киноларининг Украинада кўрсатилишини тақиқлади


Петро Порошенко

Петро Порошенко

Украина президенти Петро Порошенко 2014 йилнинг 1 январидан кейин Россияда суратга олинган фильмларнинг Украинада намойиш қилинишини тақиқловчи қонунга қўл қўйди.

20 апрель куни имзоланган ушбу ҳужжатга кўра¸ 1991 йилдан кейин суратга олинган Россия фильмларида Кремль ва Москва ҳукумати фаолияти улуғланган бўлса¸ уларни Украинада кўрсатиш ҳам тақиқланди.

Мазкур қонуннинг Украина миллий хавфсизлигини ҳимоялаш¸ жамиятдаги сепаратчилик кайфиятини камайтириб¸ Киев ҳукумати авторитетини ошириш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Аксар аҳолиси ҳам рус¸ ҳам украин тилида гаплашувчи Украина кино бозорини кўпдан Россия телесериаллари эгаллаб келмоқда. Шунингдек¸ Украина ва Россия телеканаллари ҳамкорликда қатор бадиий ва телефильмлар суратга олиб келган.

Россияпараст Янукович 2014 йил февралида президентликдан ҳайдалганидан сўнг¸ Киев-Москва муносабатлари кескин ëмонлашди ва Украина жорий ҳукумати Россияни “босқинчи давлат” деб эълон қилди.

Россия 2014 йил ëзида Қрим ярим оролини аннексия қилди ва мамлакат шарқидаги сепаратчиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG