Линклар

logo-print

Қозоғистонда педофилларни кимëвий бичиш ҳақида қонун қабул қилинди


Нурсултон Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев болалар ҳақларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликка ўзгартиш ва тўлдиришлар киритиш жараëнининг узвий қисми сифатида баччабозликда айбланган шахсларни кимëвий бичиш ҳақидаги қонунга қўл қўйди.

Қозоғистон Жиноят-ижро кодексига ўзгартиш киритишни кўзда тутувчи мазкур қонун март ойида парламент томонидан тасдиқланди ва президент имзо чеккан 21 апрелдан бошлаб кучга кирди.

Қозоқ депутатлари берган изоҳга кўра¸ кимëвий бичиш жарроҳлик амалиëтини кўзда тутмайди. Бу амалиëт давомида суд томонидан педофил деб топилган шахснинг жинсий истакларини муайян муддатга йўқ қиладиган укол қилинади.

Қонунга кўра¸ кимëвий бичиш ҳақидаги ҳукм фақат маҳкама қарори асосида врачлар томонидан амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG