Линклар

Самарада кунига 25 минг шиша қалбаки алкоголь ишлаб чиқарган 50 ўзбекистонлик қўлга олинди


Федерал хавфсизлик хизматининг Самара вилоят бошқармаси ходимлари 15 апрель куни ўтказган рейд давомида Красноярск районида қалбаки алкоголь ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган яширин цех аниқланган.

Ноқонуний муҳожирлар ва террорчиликка қарши кураш доирасида ўтказилган мазкур рейд пайтида 50 ка яқин одам қўлга олинган ва уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқароларидир.

Кунига 25 минг шиша сохта ароқ¸ конъяк¸ виски ишлаб чиқариш қувватига эга бу цехдаги ўзбекистонликлар 20 минг рубль ойлик эвазига цех ҳудудида яшаб-ишлаб келган.

Рейд давомида цехдан 220 минг шиша сохта алкоголь ичимлиги мусодара қилинган.

Ҳозирда бу воқеа бўйича жиноиш иш очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Айни пайтда¸ қўлга олинган ўзбекистонликларнинг диний экстремизм ва террорчиликка алоқадорлиги ҳам ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG