Линклар

Amnesty International Москвадан ўзбекистонликларни мажбуран ватанига қайтаришни тўхтатишни сўради


Amnesty International ташкилоти юзлаб ўзбекистонлик қочқиннинг Россиядан мажбуран ҳайдаб чиқарилаëтганини қоралади ва бу ҳаракатни Ўзбекистондаги қийноқларга ëрдам бериш деб баҳолади.

Бугун эълон қилинган янги ҳисоботида инсон ҳақлари гуруҳи Россиядан депортация қилинган ëки мажбуран Ўзбекистонга қайтарилган қочқинлик изловчилар¸ қочқин ва муҳожирларнинг Ўзбекистонда қийноққа солинаëтганини билдирди.

“Қийноққа элтувчи қисқа йўл: Россиядан Ўзбекистонга ўғирлаб кетишлар ва мажбурий қайтарилишлар” деб номланган ҳисоботда Россия Ўзбекистоннинг экстрадиция сўровини рад қилган ноëб ҳолатларда Ўзбекистон махсус хизматлари бундай шахсларни ўғирлаб кетгани айтилади.

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиë бўйича директори John Dalhuisen, Москва ҳукуматини бундай амалиëтларни тўхтатишга чақирди.

XS
SM
MD
LG