Линклар

logo-print

Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида хорижий сармоялар иштирокида ташкил этилган109 корхона рўйхатга олинди.

Uzreport нашрининг хабар беришича, уларнинг 78таси Тошкен шаҳрида, 9таси Тошкент вилоятида, 4таси Самарқанд ва яна 4таси Сирдарё вилоятида ташкил этилган.

Мазкур корхоналарнинг асосий қисми, яъни 21таси Россия сармоялари эвазига иш бошлади. Қолган корхоналарга эса Хитой, Корея, Қозоғистон, Британия, Туркия ва Ҳиндистон сармоя киритган.

109 корхонадан 51таси ишлаб чиқаришга, 19таси савдога, қолганлари эса хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган.

Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекситонда 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, хорижий сармоялар иштирокида очилган корхоналар сони 4 900га етди.

XS
SM
MD
LG