Линклар

Ереванда Сергей Лавровнинг келганига норозилик билдирилди


Арманистон. Норозилар Россия элчихонаси олдида.

Арманистон. Норозилар Россия элчихонаси олдида.

Пайшанба куни Арманистон пойтахтида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ереванга келиши муносабати билан норозилик намойиши ўтказилди.

Норозилар Еревандаги Россия элчихонасига юриш қилди. Элчихона олдида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди. Тўқнашувда жабрланганлар ва қўлга олинганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти.

Норозилар Сергей Лавров Озарбайжон билан баҳсли бўлиб турган Тоғли Қорабоғ атрофидаги конфликтни бартараф этишнинг “арманларга қарши режаси”ни олиб келган, деб ҳисобламоқда. Намойишчилар, шунингдек, Россия Озарбайжонга қурол сотишни тўхтатишини талаб қилмоқда.

Бугун Сергей Лавров арманистонлик ҳамкасби билан учрашади ва Тоғли Қорабоғ зиддиятини тинч йўл билан бартараф этиш масаласини муҳокама қилади.

Апрель ойи бошида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ учун уруш бўлиб ўтган. Жангларда ҳар икки томондан ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG