Линклар

Жаҳон банки 1992-2015 йилларда Қозоғистонга 7 миллиард доллар сармоя ётқизди


Жаҳон банки логотипи.

Жаҳон банки логотипи.

1992 йилдан то шу кунга қадар Жаҳон Банки Қозоғистонга 7 миллиард долларга яқин сармоя ётқизди.

Бу ҳақда Қозоғистонда пайшанба куни Халқаро тараққиёт ва қайта қуриш банки офисларини ташкил қилиш юзасидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси презентациясида маълум қилинди.

Қозоғистон иқтисодиёт вазири Ерболат Досаевнинг айтишича, жаҳон банки йўл ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес ўртасида рақобатни шакллантириш, саломатликни сақлаш ва маориф соаҳаларини модернизациялаш соҳаларига сармоя киритган.

2016 йилдан 2021 йилгача Жаҳон банки Қозоғистонга яна 4 миллиард 300 миллион миқдорида сармоя киритилишини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG