Линклар

Лукашенка: Беларус ҳеч қачон Россиянинг югурдаги бўлмайди


Александр Лукашенка.

Александр Лукашенка.

Беларус президенти Александр Лукашенка Россияни ўз мамлакатининг суверен ва мустақил мақомини эътиборга олишга чақирди.

Пайшанба куни Беларус халқи ва парламентига қилган мурожаатида Лукашенка “Мен россияликлар, айниқса Россия раҳабарияти, биз ҳеч қачон югурдак бола бўлмаслигимизни тушунишларини истайман. Биз сизлар билан битта уйда яшаётган, аммо алоҳида квартирасига эга мустақил, суверен давлатмиз”, деб билдирди.

Лукашенка Россия Беларуснинг муҳим стратегик ҳамкори эканини таъкидлаган ҳолда, Ғарб ҳам Беларус учун ждуда муҳим эканини айтди.

Беларус, Украина ва Россия ҳар доим умумславян маконида яшашини билдирган Лукашенка Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ислоҳ қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG