Линклар

Тошкент-Бухоро йўналишида 25 августдан тез юрар поезд қатнай бошлайди


Ўзбекистон. Афросиёб тез юрар поезди.

Ўзбекистон. Афросиёб тез юрар поезди.

Тошкентдан Бухорога қатнайдиган тез юрар поезд 25 августдан иш бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Қандим газ комплекси қурилишининг бошланиши тантанаси пайтида сўзлаган нутқида билдирди.

Самарқанддан Бухорога кетган темир йўлни тез юрар поезд учун мослаштириш лойиҳасининг қиймати 400 миллион долларни ташкил қилади. Мазкур йўналиш бўйича иккита экспресс поезд қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Тезюрар поезд Тошкентдан Бухорогача бўлган саккиз соатлик йўлни икки соатга қисқартиради.

XS
SM
MD
LG