Линклар

logo-print

Сенатда АҚШнинг Европадаги қўшинлари қўмондонлигига номзод кўриб чиқилди


АҚШнинг Европадаги қўшнилари қўмондонлигига тайинланиши кутилаётган америкалик генерал Кертис Скаппароти.

АҚШнинг Европадаги қўшнилари қўмондонлигига тайинланиши кутилаётган америкалик генерал Кертис Скаппароти.

АҚШнинг Европадаги қўшнилари қўмондонлигига тайинланиши кутилаётган америкалик генерал Кертис Скаппароти Шарқий Европада Россиянинг эҳтимолий таҳдидига қарши туруш учун АҚШ ҳарбйиларининг доимий ҳозирлиги зарур, деган фикрда эканини маълум қилди.

21 апрель куни Сенатдаги тингловларда чиқиш қилган Скаппароти Россия ва Эронга стратегик мужда жўнатиш мақсадида Ўрта Ер денгизига ҳарбий кемалар киритилишини қўллаб-қувватлашини айтди.

Куни кеча АҚШ ҳарбий-денгиз флоти Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти ва Ка-27 вертолёти Америка эсминеци узра парвоз қилаётгани акс этган суратларни чоп этган эди.

Скапаротти Россиянинг бундай ҳаракатларини “мутлақо ўзини оқламайдиган аҳмоқона ҳаракат" сифатида баҳолади.

Сенатда қўмондонликка номзоди кўриб чиқилган Кертис Скаппароти икки ҳафтадан сўнг АҚШнинг Европадаги қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG