Линклар

logo-print

Туркиянинг Мерсин шаҳрида уч яшар қизини калтаклаган ўзбекистонлик 36 яшар Гулчеҳра Исоқулова ҳибсга олинди. Исоқуловага очилган жиноий иш май ойида маҳкамага оширилади. Туркия қонунларига кўра, унга беш йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Мерсин маҳкамаси келгуси ойда Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Исоқулованинг ўз қизини калтаклагани бўйича очилган жиноий ишни кўриб чиқишни бошлайди.

Eltuz.com сайтининг турк матбуотига таяниб ёзишича, Гулчеҳра Исоқулованинг ўз қизини калтаклагани воқеаси ўтган йилнинг декабрь ойида содир бўлган. Воқеа Исоқулованинг жияни томонидан мобиль телефонига тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.

Видеода Исоқулованинг ўз қизини қарғаб калтaклагани, тепгани акс этган.

(Диққат: Кўнгли бўшларга видеони кўрмасликни тавсия қиламиз)

Рафиқасининг шафқатсизлиги акс этган видеони кўрган 30 яшар Ҳасан Тайфун хотини билан ажрашиш учун маҳкамага ариза топширган.

Мерсин суди Ҳасан Тайфун даъвосини қондириб, унинг собиқ хотинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилган ва қизчани Ҳасан Тайфун тарбиясига берган.

Мерсин прокурори Гулчеҳра Исоқуловани “Таҳдид¸ қийноқ ва қасддан жисмоний шикаст етказиш” моддаси бўйича айблаб, унга 5 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG