Линклар

logo-print

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Қўрғон тепа шаҳар милицияси фоҳишалик билан шуғулланаётган 182 нафар аёлни ушлаб, уларнинг барчасини ота-оналарига топширди.

Қўрғон тепа туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Нурали Ражабзоданинг Озодлик тожик хизматига айтишича, аёллар махсус рейд пайти ушланган.

Ражабзодага кўра, фоҳишалик қилгани учун ушланган 182 аёлнинг ота-онасига расмий хат йўлланиб, “ўз яқинларини тўғри йўлга солиш” талаб қилинган, акс ҳолда жарима солинишидан огоҳлантирилган.

Тожикистон қонунчилиги фоҳишаликка қарши жазо берилишини кўзда тутади. Мамлакат парламенти ўтган йилнинг 15 октябрь куни қонунчиликка ўзгартириш киритиб, фоҳишаликка қарши жазони кескинлаштирди.

Янги ўзгартишга кўра, бир йилнинг ичида икки марта фоҳишалик қилгани учун ушланган аёл 1600 тожик сомони миқдорида жаримага тортилади ёки 15 суткагача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

XS
SM
MD
LG