Линклар

Турк матбуотига кўра, бугун Туркиянинг жануби-шарқидаги асосан, курдлар яшайдиган ҳудудида автомобиль портлаши оқибатида уч нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

Anadolu агентлиги маълумотига кўра, Тунжели ва Элязиг туманлари туташган йўлга ўрнатилган қўлбола портловчи модда ҳарбийлар автомобили кетаётган пайт портлаган.

Туркиянинг жануби-шарқидаги зўравонликлар ўтган йил июлида ҳукумат билан Курдистон Ишчилар партияси ўртасидаги тинчлик келишуви бузилганидан сўнг яна кучайиб кетди.

Июлдан бери бу ҳудудда юзлаб одам, жумладан 350 нафар хавфсизлик кучлари ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG