Линклар

Покистонда БМТ санкциялари рўйхатида бўлган ал-Қоида ҳамкори ҳибсга олинди


Покистоннинг Карачи шаҳрида полиция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялар рўйхатига киритилган ал-Қоида тармоғининг молиячиси Абдул Раҳмон Синдни ҳибсга олган.

Полициянинг хабар беришича, Абдул Раҳмон Синд 22 апрель куни полиция ва разведка идораларининг қўшма амалиёти чоғида қўлга олинган.

"Синд ал-Қоиданинг фахрий аъзоларидан, - деди юқори полиция зобити Муқаддас Ҳайдар Рейтер агентлиги билан суҳбатда. - У Усома бин Лодин ва Аймон ал-Завоҳирий билан алоқада бўлган ҳамда Ҳаракат ул-Жиҳоди Исломий, Жайши Муҳаммад ва ал-Ахтар Траст ташкилотлари билан ҳамкорлик қилган."

Абдул Раҳмон Синд "Ал-Қоидага молиявий жиҳатдан ёрдам бериб тургани учун" 2012 йилда БМТнинг санкциялар рўйхатига киритилган эди.

XS
SM
MD
LG