Линклар

АҚШ "Исломий давлат"га қарши ҳужумларда оддий фуқаролар ўлганини эътироф этди


АҚШ Марказий Қўмондонлиги сентябрь ва февраль ойларида Сурия ва Ироқда "Исломий давлат" жангариларига қарши ҳаво ҳужумларда 20 нафар оддий фуқаро ҳалок бўлганини тан олди.

Аммо кузатувчилар бу эътирофни "ишончга лойиқ эмас", дея рад этдилар ва 20 ой давомида 12 минг учоқ ва дронларда амалга оширилган узлуксиз амалиётларда ўлганлар сони анча кўпроқ бўлиши керак, дея огоҳлантирдилар.

Лондонда жойлашган Airwars мониторинг гуруҳи ҳарбий бўлмаган одамлар орасида талафотларнинг кам бўлганига "ростини айтса ишониш қийин," деб айтди.

АҚШ етакчилигидаги иттифоқчи кучлар ҳаво амалиётларида 20 шахснинг ўлгани Қўшма Штатлар аввалроқ тан олган рақамлардан деярли икки баравар кўпдир.

XS
SM
MD
LG