Линклар

logo-print

Дунёнинг 175 давлати иқлим ўзгариши бўйича Париж шартномасини имзолади


Бир куннинг ўзида дунёнинг 175 давлати иқлим ўзгариши бўйича Париж шартномасини имзолади

Бир куннинг ўзида дунёнинг 175 давлати иқлим ўзгариши бўйича Париж шартномасини имзолади

Дунёнинг 174 давлати лидерлари ва арбоблари БМТнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳида иқлим ўзгариши бўйича Париж шартномасини имзоладилар.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун очиб берган маросимда ҳужжатни имзолаган илк давлат раҳбари Франция президенти Франсуа Олланд бўлди.

Ҳужжатни имзолаган давлатлар орасида - Россия, Хитой ва Қўшма Штатлар ҳам бор.

Дунёнинг йирик нефть ишлаб чиқарувчи давлатлари, жумладан Ироқ, Қозоғистон, Саудия Арабистони ва Нигерия, ҳужжатни имзолаш борасида ҳозиргача ниҳоий қарор олгани йўқ.

Битимни имзолаган барча давлатлар зиммасига атмосферага заҳарли газларни камроқ чиқариш масъулияти юкланади.

БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг таъкидлашича, бугунга қадар бир кунда шунча кўп давлат халқаро ҳужжатни имзоламганди.

Ушбу битим энди уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация қилиниши керак бўлади.

XS
SM
MD
LG